Навоийда даҳшатли ЙТҲ. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди

Local

image

Кеча, 5 май куни Навоий шаҳрида 26 ёшли эркакнинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 5 май куни соат 04:40 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси “Окиан” савдо дўкони қаршисида, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Д.Н. “Нексия-3” русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб келиб, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан чорраҳадан ўнгга тезлик билан бурилиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилган.

Натижада, ҳайдовчи 26 ёшли Д.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

299

Rating

3

Rate this article

Share with your friends