Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар ва биринчи ўринбосар тайинланди
Local
−
30 April 2021 9803 1 minute
Тўлқин Тўймуродович Отамуродов Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Саъдулла Мирзаевич Мирзаев ҳокимнинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тўлқин Тўймуродович Отамуродов Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тўлқин Отамуродов 1982 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институти, 2005 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ҳамда 2015 йилда “Sun Yat-Sen” университетини (Хитой) тамомлаган.
Отамуродов мазкур лавозимга қадар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Саъдулла Мирзаевич Мирзаев Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Саъдулла Мирзаевшу давргача Навоий вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистри. Иш фаолиятини Нурота туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси сифатида бошлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи, молиячи.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September