Яна ёнғин: “Пожарный”нинг суви тугаб қолди”
Crime
−
06 August 2085 1 minute
Бугун, 6 август куни Зангиатадаги Изза бозори яқинидаги бир қанча дўконларда йирик ёнғин содир бўлди. Унинг тафсилотларини ўрганиш мақсадида QALAMPIR.UZ жамоаси воқеа жойига борди.
“Ёнғин тахминан соат 12:50 ларда бошланди. Бу ерда асосан телефон аксессуарлари сотиладиган дўконлар бор эди. Ёнғин чиққан ҳудудда, шунингдек, сувенир дўконлари ҳам бўлган. Улар тез ёнувчан маҳсулотлар бўлганлиги сабабли олов қисқа фурсатда кенг майдонга тарқалган”, деди гувоҳлардан бири.
Маълум қилинишича, соат 12:29 да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Токзор” маҳалласида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига қутқарув экипажлари зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 14:09 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 400 квадрат метр майдони тўлиқ ёниб кетган. Шунча майдонни қамраб олган ёнғин нимадан чиққани ҳозирча номалум. Гувоҳларнинг айтишича 8 та тадбиркор ёнғиндан катта миқдорда моддий зарар кўрган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August