Навбат Киевдаги “заправка”га: Россия шохобчани бомбалади

World

image

Бугун, 11 сентябрь куни эрталаб Россия қўшинлари Киевдаги “Укрнафта” компаниясига тегишли иккита автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига зарба берди. Бу ҳақда “Укрнафта” бошқаруви раиси Богдан Кукура ва “Нафтогаз” раҳбари Сергей Федоренконинг баёнотларига таяниб “РБK-Украина“ хабар берди.

“Бугун эрталаб Россия реактив дронлари пойтахтнинг ўнг ва чап соҳилларида жойлашган тармоғимизнинг иккита автомобилларга ёнилғи қуйиш мажмуасига бирданига ҳужум қилди. Душман объектлардан бирига атайлаб такрорий зарба берди”, деган Кукура.

Унинг қўшимча қилишича, ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида сигнал берилгач, ходимлар ва мижозлар шохобча ҳудудини тарк этган. Шунга қарамай, биноларда жиддий вайронгарчиликлар ва ускуналарга катта зарар етгани қайд этилган.

“Бу одамларни ёнилғи ва зарур маҳсулотлар билан таъминлайдиган фуқаролик объектларига навбатдаги қасддан берилган зарба. Бундай ҳужумларда ҳеч қандай ҳарбий мақсад йўқ. Бу тинч аҳолига қарши террор”, дея таъкидлаган “Укрнафта” бошқаруви раиси.

Федоренконинг маълум қилишича, Россиянинг реактив дронлари “Укрнафта”нинг Троешчина ва Почайна ҳудудларидаги иккита ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳужум қилган. Почайнада жойлашган шохобчага икки марта зарба берилган.

“Сигнал янграши билан шохобчалар фаолиятини тўхтатди, барча ходимлар ва мижозлар ҳудудни тарк этди. Бундай ҳужумларда ҳеч қандай ҳарбий мақсад йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Бу тинч аҳоли ва тинч одамларга қарши террор”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли кучлари ўтган тунда Украина дата-марказларини нишонга олган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends