“Нархўз”га киритиб қўйиш эвазига $20 000 сўраган шахс ушланди (видео)
Crime
−
06 August 3525 1 minute
Тошкент вилоятида “Нархўз”га киритиб қўяман деган фуқаро фирибгарлик билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат Хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланган. Хусусан, пойтахтда истиқомат қилувчи, 1988 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2001 йилда туғилган фуқарони Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 13 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида тадбиркордан санитария-эпидемиологик хулоса тайёрлаб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс аниқланганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August