Наманганда аёл ўзини Шимолий Фарғона каналига ташлади
Local
−
11 July 2022 21698 1 minute
Наманган вилоятида ўзини Шимолий Фарғона каналига ташлаган аёлнинг ҳаёти қутқарувчилар томонидан сақлаб қолинди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, бугун, 11 июль куни соат 16:30 ларда Наманган шаҳар Давлатобод тумани “Ўрта Ровустон” МФЙ худудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона канали қирғоғида шахси номаълум аёл киши ўзини сувга ташламоқчи бўлиб тургани ҳақида фуқаролар томонидан “102” қисқа рақамига мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатга асосан зудлик билан воқеа жойига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган вақтда аёл ўзини каналга ташлаган. Қутқарувчилар аёлни соғ-саломат каналдан қутқариб олиб чиқиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August