Наманганда ағдарилган юк машинаси ёниб кетди

Crime

image

Наманган вилояти Поп туманидан ўтган А-373 Тошкент – Ўш автомобиль йўлида юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 8 июль куни соат 07:10 ларда Наманган вилояти А-373 Тошкент – Ўш автомобиль йўлининг 242-километрида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Н.А. Mercedes-Benz actros 1836 русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, ағдарилган, Оқибатда машинада ёнғин содир бўлган.

Қайд этилишича, ағдарилиш ва ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ”да бензин ташувчи автомоиль ёниб кетиб, 2 киши ҳалок бўлганди.


Tags

Rate Count

84

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends