Наманганда 2 та катер тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор (видео)

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида дам олувчилар ўтирган 2 та катер тўқнашиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси билан боғланди.

ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат кеча, 23 август куни Сирдарё дарёсининг Тўрақўрғон туманидан ўтган ҳудудида юз берган. Шунингдек, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда ҳодиса оқибатида 2 киши ўлгани айтилган эди. ИИБ берган маълумот бу хабар тўғрилигини исботлайди. Чунки Жиноят кодексининг 260-моддаси 3-қисми “а” банди одамлар ўлимига сабаб бўлганда қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида унда бўлган бир киши чўкиб кетган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends