Нафақадаги офицер рашк сабаб қотилга айланди

World

image

Россия пойтахти Москвада Ички ишлар вазирлигининг истеъфодаги 63 ёшли полковниги Вячеслав Пименов ёш хотинининг севгилисини отиб ўлдирди. Бу ҳақда МК хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 63 ёшли офицер 38 ёшли рафиқаси билан муносабатлари бузилган бўлишига қарамай, бир уйда яшашни давом эттирган, Бир мунча вақт ўтгач, аёл ўз севгилисини квартирага олиб кирган.

Истеъфодаги ички хизмат ходими бунга дош беролмади. У тўппончани олди ва рақибига ўқ узди.

Жабрланувчи оғир қон йўқотгани сабаб воқеа жойида вафот этди. Пименов фавқулодда ёрдам хизматига келган полицияга таслим бўлди. 


Rate Count

147

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic