Нью-Йоркда полиэтилен пакетлардан воз кечилди
World
−
01 March 2020 6703 1 minute
1 мартдан бошлаб AҚШнинг Нью-Йорк штатидаги дўконлар ва бошқа савдо нуқталарида харидорларга бир марталик полиэтилен пакетларни бериш ёки сотиш тақиқланди. Бу ҳақида “The Chronical-Express” хабар бермоқда.
Штат губернатори Эндрю Куомонинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда полиэтилен пакетлар шаҳар кўчаларини тўлдириб ташламоқда, полигонлардан ташқари сув ҳавзаларини ҳам ифлослантирмоқда.
Шу сабабли, маҳаллий ҳокимият баъзи экологик муаммоларни ҳал қилиш орқали табиатни чиқиндидан ҳимоя қилишни режалаштирмоқда.
Полиэтилен пакетлар ўрнига пулли бўлган қоғозли сумкалар муомалага киритилиши белгиланган. Шу билан бирга, қоғоз пакетлардан тушган маблағнинг бир қисми атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат фондига тушиши маълум қилинган.
Давлат амалдорларининг умид билдиришича, кўрилган чоралар Нью-Йорк аҳолисини қайта ишлатиладиган пакетлар билан харид қилиш имкониятини янада оширади.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November