МЮ раҳбарияти Роналду борасида муҳим қарор қабул қилди

Sport

image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду келаси мавсумда ҳам “қизил иблислар” сафида ҳаракат қилади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Юнайтед” раҳбарияти 37 ёшли футболчини ҳеч қаерга қўйиб юбормаслигини маълум қилган. Шунингдек, Манчестер клубининг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг Криштиану Роналдуни ўз режаларига киритган ва португалиялик супер ҳужумчи билан ишлашдан мамнун бўлади.

Аввалароқ Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг трансфер сиёсатидан норози эканлиги ва шу сабаб клубни тарк этиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Роналдуга даъвогарлик қилган “Бавария” ойлик маошининг катталиги боис ушбу харидни амалга оширишдан воз кечганди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Роналду Англия Премьер лигасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, португалиялик иқтидор эгаси UEFА Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Маъруф Абдумаликов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

899

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic