Мутахассис эпидемиологик жараён тўлқинларга бўлинмаслигини айтди

World

image

Айни кунларда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кўпайиши жамоат транспортидаги кенг оқим, кузда организмнинг инфекцияларга мойиллиги ва D витамини етишмовчилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда Россиянинг Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология маркази раҳбари Александр Гинцбург айтиб ўтди.

"Одамлар таътилдан иш ёки ўқишга қайтиб, жамоат транспортида фаолроқ ҳаракатлана бошладилар. Куз мавсумида D витамини ва интерферонлар даражасининг пасайиши ҳам касаллик юқтириш ҳолатини кўпайтиради", деди Гинцбург. 

Шунингдек, Гинцбург "иккинчи тўлқин" атамасини эпидемиологик жараён билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқлигини айтди. 

"Эпидемиологик жараён баъзан кўтарилади, баъзан тушади", деб тушунтирди Гинцбург. 

У эпидемиологик жараённи тўлқинларга бўлинишини, биринчи марта, COVID-19 пандемияси даврида эшитганини тан олди.


Tags

Rate Count

75

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends