Коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлаб қўйди

Local

image

Ўзбекистонда вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик ҳолатлари мақтанишга арзигулик даражада қисқараётгани йўқ. Фарғонада ҳам коллеж ўқувчиси жиноят содир этди. 

Ички ишлар вазирлигидан хабар қилишларича, жорий йилнинг 28 февраль Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри А.Навоий мавзесида яшовчи, Қўқон Автотранспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси У.Д. шу мавзеда ўзаро жанжал сабаб, таниши 2-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Р.И.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Р.И. шифохонага ётқизилиб, У.Д. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан У.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 


Rate Count

82

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends

News on the topic