Москвадан Тошкентга учган самолёт бортида 45 ёшли эркак вафот этди

Crime

image

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москвадан Тошкентга учган самолёти бортида 45 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 6 октябрь куни Москва-Тошкент рейсини амалга ошираётган HY-604 самолёти Урганч аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган. 

Аниқлик киритилишича, бортида 236 йўловчи бўлган Boeing 787 самолёти экипажи йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли захира аэродромга учишга мажбур бўлган. 

Самолёт Тошкент вақти билан 16:59 да Урганч аэропортига муваффақиятли қўнган. Бироқ бортда соғлиғи ёмонлашган 45 ёшли эркакнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. 

“Соат 18:48 да самолёт Урганчдан Тошкентга учди”, дейилади хабарда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic