Москвада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарлари ўрганилмоқда

Local

image

Бугун, 4 ноябрь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номи билан аталадиган биринчи диний-маърифий ўқишлар бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу тадбирда бир гуруҳ таниқли уламолар, етук олимлар, давлат ва дин арбоблари иштирок этмоқда. Улар қаторида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғли– “Ҳилол нашр” мажмуаси раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни кўриш мумкин. 

Ўқишлар чоғида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асарлари ва панду насиҳатларидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан Россия Федерациясига келган меҳнат муҳожирлари билан ишлашда қўллаш, соф Ислом маърифатини тараннум этиш, сохта диний оқимлар ва мутаассиб қарашларга қарши курашишда фойдаланиш масалаларига алоҳида урғу қаратилади.


Rate Count

54

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic