Миср авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширади

Local

image

Мисрнинг “Fly Egypt” авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида тузулган Ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” Агентлиги томонидан “Fly Egypt” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун 2021 йил 3 февралда 7-К-сонли рухсатномаси берилди.

Рухсатнома Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм ал-Шайх  – Тошкент – Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар учун берилди.

Авиакомпания рейсларни Боинг-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.


Rate Count

59

Rating

3

Rate this article

Share with your friends