Мирзо Улуғбек кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Local

image

Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

7 июнь куни Мирзо Улуғбек кўчасининг Паркент ва Султонали Машҳажий кўчалари  кесишган қисмидан Султонали Машҳадий кўчаси бўйлаб дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан йўлнинг мазкур қисми 7 июнь куни соат 23:00дан эрталаб соат 06:00гача бўлган вақт давомида ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.


Author

Rate Count

60

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic