Мирзиёева Италия Биринчи хонимини айлантирди

Local

image

Кеча, 10 ноябрь куни Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Италия саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Италия Республикаси Президентининг қизи - ушбу мамлакат Биринчи хоними Лаура Маттарелла билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Ушбу учрашув давомида Биринчи хоним Ўзбекистон ҳунармандчилиги намуналари билан танишди. Унга миллий либослар, анъана ва урф-одатлар, шунингдек, ўймакорлик санъати намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла қизи билан 9 ноябрь куни Ўзбекистонга келганди. 10 ноябрь куни эса Лаура Маттарелла отаси билан Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends