Мирзиёев СССР давридан қолган лойиҳага доир қарор имзолади

Local

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги Супа ясси тоғида қурилаётган Россия-Ўзбекистон расадхонаси низомини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат қонун ҳужжатлари порталида эълон қилинди.

“2021 йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 1995 йил 27 июлда имзоланган Супа ясси тоғида Халқаро радиоастрономик обсерваториясини барпо этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳамда «Супа» Халқаро радиоастрономик обсерваторияси Низомини тасдиқлаш тўғрисида баённома тасдиқлансин”, дейилади қарорда.

Ҳужжат билан Фанлар академияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани Россия томонига юбориш вазифаси юклатилди.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов зиммасига юкланди.

Маълумот учун, Жиззахда ойна диаметри 70 м бўлган радиотелескопли расадхона қурилиши 1981 йилнинг баҳорида бошланган. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин иш музлатиб қўйилган. 1995 йилда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Супа платосида халқаро радиоастрономия расадхонасини қуриш ва барпо этишни давом эттириш тўғрисида ҳукуматлараро битим имзолаган.


Tags

Rate Count

1015

Rating

3

Rate this article

Share with your friends