Мирзиёев Самарқанддаги 10 нафар раҳбарни ишдан олди. Баъзиларига жиноий иш очилади

Local

image

Айни пайтда Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминалида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари вилоятдаги секторлар ва тегишли мутасаддилар жуда суст ишлаётганини кўрсатиб ўтди. 

Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:

•  Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
•  Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
•  Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев,
•  Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
•  Самарқанд шаҳри, Самарқанд  ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;
•  Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
•  вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинди.

Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.


Tags

Rate Count

2411

Rating

3

Rate this article

Share with your friends