Мирзиёев Россияга етиб борди

Local

image

Бортида Президент Шавкат Мирзиёев бўлган самолёт, бугун 26 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги аеропортига қўнди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Асадовнинг ёзишича, Мирзиёевни “Пулково” халқаро аэропортида Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

“Бугун давлатимиз раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, жорий йилнинг ноябрь ойида ҳар икки Президентнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтган эди.


Tags

Rate Count

239

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends