Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди 

Local

image

Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Кейинги кунлари Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам сайловолди учрашувлари ўтказилади. Бундан ташқари, давлат раҳбари корхоналар фаолияти, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти билан ҳам танишади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Жорий йилнинг 20 сентябрдан номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди.

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида сайловчилар билан учрашди.


Tags

Rate Count

70

Rating

3

Rate this article

Share with your friends