Мирзиёев Мустақиллик майдонида бўлди
Local
−
31 August 2019 6055 1 minute
Бугун, 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлик, ёруғ келажак ва пок ниятлар рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.
Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очган, халқ учун энг улуғ, энг азиз айём бўлган Мустақиллик байрамига ҳамма жойда катта тайёргарлик кўрилган. Пойтахтдаги тантанали тадбир бугун “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.
Live
All