Мирзиёев бугун Фарғонага боради
Local
−
11 July 2024 7081 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 11 июль куни Фарғона вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Ташриф давомида ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш кўзда тутилган”, дейди Асадов.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October