Мирзиёев бугун Давлат хавфсизлик хизмати Академиясига боради

Local

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 7 январь куни Шавкат Мирзиёев "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва ДХХ Академиясига бориши режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

“Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва ДХХ Академиясига ташриф буюради”, деб ёзади Асадов. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 4 январида ҳам қисқа муддатли таътилга чиққан эди. 11 январь куни таътилдан қайтган Президент шу куни Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрганди. 


Tags

Rate Count

737

Rating

3

Rate this article

Share with your friends