Мирзиёев Бакуга етиб борди
Local
−
01 March 2023 6404 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан бугун, 1 март куни амалий ташриф билан Баку шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Манбага кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг учрашуви бугун, 1 мартда бўлиб ўтади, унда етакчилар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, эртага, 2 март куни Бакуда энг йирик халқаро тузилмалардан бири – Қўшилмаслик ҳаракатининг саммити бўлиб ўтиши, тадбирнинг ялпи сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28