Минск-Тошкент рейси портлаш хавфи туфайли Домодедовога қўнди
World
−
11 April 2022 12028 1 minute
Airbus A-320 Минск–Тошкент самолёти мина ўрнатилгани ҳақидаги аноним хабардан кейин Домодедовога қўнди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Минскдан Тошкентга учаётган Airbus A-320 самолётининг портлаш хавфи ҳақида аноним хабар келиб тушди. Шу муносабат билан ҳаво кемаси командири Домодедово аэропортига қўнди”, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, ҳозирда самолётда портловчи буюмлар ва портловчи моддалар мавжудлиги текширилмоқда. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August