Миллий гвардиянинг ваколатлари кенгайтирилмоқда
Local
−
13 May 2023 6413 1 minute
Миллий гвардия ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди. Бу бўйича кеча, 12 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, Миллий гвардия органларининг ходимларига қуйидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқишга қўшимча ваколатлар берилди:
- майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш;
- вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;
- жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш;
- баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш кабилар кенгайтирилган ваколатлар сирасига киради.
Ушбу Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Миллий гвардияга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга доир айрим ваколатлар берилган эди.
Live
All