Миллиардер Илон Маск уйсиз қолди

World

image

Америкалик миллиардер Илон Маск Калифорния штатининг Хиллсборо шаҳридаги ҳашаматли уйини 30 млн долларга сотиб юборди. 19 гектар майдонга эга сарой Маскнинг сўнгги уйи эди.

Миллиардер сўнгги уйини ўтган йили 37,5 млн долларга сотмоқчи бўлганди, аммо кузда нарх 31,99 млн долларга тушган.

Кошонада 7 та ётоқхона, 10 та ҳаммом, ошхона, рақс зали, чарм деворли кутубхона, 11 та машинага мўлжалланган гараж ва ҳовуз мавжуд, деб хабар беради “Mansion Global”. Маск қасрни 2017 йилда 23,4 миллион долларга сотиб олган.

Уй Калифорнияга кўчиб ўтган француз графи Кристиан де Гуигне томонидан 1912 йилда қурилган.

Маск аввалроқ қолган барча мулкни сотган ва Техасда SpaceX компаниясидан ижарага олинган 37 кв. м. майдонли уйга кўчиб ўтганди. Тадбиркор ўзининг бу қарорини унга Ерда кўчмас мулк керак эмаслигини, чунки уни Марсдаги ҳаёт кўпроқ қизиқтираётгани билан тушунтирган.


Tags

Rate Count

3338

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic