Месси учун энди мен MLS’ни кўришга мажбурман – Моуриньо
Sport
−
14:43 584 2 minutes
“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдиркан энди уни майдонда яна кўриш учун унчалик ёқтирмайдиган MLS чемпионатини кўришга мажбурлигини айтди. Бу ҳақда португалиялик мутахассис “Бетис”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.
“Месси ҳақида гапириш жуда қийин. Унинг футболчилик сифатини ифодалаш учун сўзлар етарли эмас. У 38 ёки 39 ёшидаги Жаҳон чемпионатида ҳам нималарга қодир эканини кўрсатди. У шундай футболчиларданки, уни доимо соғинамиз”, дейди Моуриньо.
Мураббий Мессини яна майдонда кўриш учун ўзи унчалик ёқтирмайдиган MLS учрашувларини ҳам кузатишга тўғри келишини айтди.
“Энди унинг сўнгги йилларидан баҳраманд бўлиш учун MLS’нинг айрим ўйинларини кўришимизга тўғри келади. Бу мусобақа менга унчалик ёқмайди, аммо Мессини кўриш учун бунга арзийди. У футболда яна бир йил, бир мавсум ёки бир неча мавсум қоладими – билмайман. Аммо уни кузатиш керак”, дейди португалиялик мутахассис.
Моуриньо, шунингдек, Месси сўнгги икки ўн йилликдаги авлод учун алоҳида аҳамиятга эга футболчи бўлганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 август куни Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини расман эълон қилган эди.
Live
All