Месси нимадан норози бўлмоқда? 

Sport

image

Аргентиналик ҳужумчи ва "Барселона" сардори Лионель Месси ўзининг "ПСЖ"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги шов-шувлардан норози. Бу ҳақда ESPN хабар берган. 

Француз клубининг бир неча футболчилари, жамоанинг Бош мураббийи Маурисио Почеттино ва спорт директори Леонардо аргентиналик футболчининг трансфери тўғрисида бир неча бор баёнот берган. 

Вазиятни яхши биладиган Испания жамоасидаги манбанинг таъкидлашича, бу ёндашув нотўғри бўлган. 

"Улар ушбу стратегиядан фойдаланиб хато қилмоқда. Лео оммавий ахборот воситаларидаги бундай шовқинларни ёқтирмайди, ушбу мавзудаги шарҳлар футболчига манзур бўлмайди", дейилган манбада.


Tags

Rate Count

600

Rating

3

Rate this article

Share with your friends