Месси ЛаЛига рекордини ўрнатди
Sport
−
07 April 2019 5739 1 minute
Аввал хабар берганимиздек, “Барселона” Испания чемпионатининг 31 турида “Атлетико” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу учрашувда гол киритган Лионел Месси ЛаЛигада қўлга киритган ғалабалар сонини 335тага етказиб олди. Натижада, аргентиналик ҳужумчи Икер Касильяс ўрнатган рекордни (334) янгилади.

Маълумот учун жорий мавсум Месси Испания Ла Лигасида 33 гол киртиб, 12 ассист муаллифига айланди.