Медведев вино рекламасига рухсат бермоқчи

World

image

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев, агар қонун ўзгартирилса, рус шаробини реклама қилишга рухсат берилишини истисно қилмади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

У "Олтин куз" кўргазмасига ташриф буюриб, виночилар билан учрашди ҳамда уларнинг саволларига вино рекламасини қайтариш керак деган саволига "Биз буни (вино рекламасини) эҳтиёткорлик билан қабул қиламиз" деб, жавоб берди. "Масалан, рус шаробини реклама қилишни айбли деб ўйламайман", деди Медведев. 

Шу билан бирга, Ҳукумат раҳбари "Амал қилиш керак бўлган қонунчилик мавжуд"лигига эътибор қаратди. "Aгар жамиятда муносабат ўзгарадиган бўлса, биз буни депутатлар билан муҳокама қилишимиз мумкин", деди Бош вазир.

Шунингдек, у соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат сиёсатини ҳисобга олган ҳолда бундай қарор қабул қилиниши кераклигини таъкидлади. "Бизга ҳар хил нарсалар ўртасида мувозанат керак, шунинг учун "эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш керак", дея таъкидлади Медведев. У маҳаллий шароб ишлаб чиқарувчиларнинг ишини жуда муҳим деб атади. Бош вазирнинг фикрича бу "мамлакатни кўтаради".


Rate Count

19

Rating

2.6

Rate this article

Share with your friends

News on the topic