Мбаппе вакиллари “Ал-Ҳилол”нинг таклифига мойил. “Реал” эса жим
Sport
−
26 July 2023 5244 1 minute
ПСЖ ҳужумчи Килиан Мбаппени трансферга қўйганидан сўнг, парижликларга 300 миллион евролик таклиф билан чиққан Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, футболчи трансфер амалга оширилган тақдирда Мбаппе тижорат шартномалари эвазига йилига 700 миллион евро ишлаб олиши мумкин.
Музокараларда молиявий масаладан ташқари, томонлар шартнома муддатини муҳокама қилмоқда. Саудия клуби футболчига икки йиллик шартнома таклиф этяпти. Футболчи эса бир йиллик шартнома тузишни истаяпти.
Қайд этилишича, ПСЖ Мбаппени 300 миллион еврога сотса, футболчининг Саудия Арабистонидаги маоши 400 миллион еврони ташкил қилади. Футболчи атрофидагилар парижликлар оладиган суммани камайтириш орқали Килианнинг даромади 500 миллионга кўтарилишини хоҳлайди. “Реал Мадрид” эса шу ёзда франциялик футболчини сотиб олишга уриниб кўрадими ёки йўқ, ҳозирча номаълум.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August