Мавсумнинг биринчи класикосида “Барселона” “Реал”ни аяб ўтирмади
Sport
−
27 October 2024 9196 1 minute
27 октябрга ўтар кечаси Испания чемпионатининг 11-тури доирасида Мадридда азалий рақиблар Реал ва Барселона ўзаро тўқнаш келди ва баҳсда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Каталонияликлар сафида голларга Роберт Левандовски, Ламин Ямал ва Рафинья муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, “Барселона” “Реал”нинг Ла Лигадаги 42 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди ва ўзининг рекорди такрорланишига йўл қўймади.
Маълумот учун, 11 турдан кейин “Барселона”нинг очколари сони 30 тага етди ва қироллик клуби билан тафовут 6 очкогача ошди. “Реал” эса 24 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб турибди.
Live
All