Матбуот ва ОАВ ходимлари куни тантанали маросимида илк бор Бош вазир иштирок этди
Local
−
27 June 2019 5842 1 minute
Хабарингиз бор, бугун 27 июнь куни Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда.
Байрам муносабати билан Тошкент шаҳридаги Ўзбек Миллий академик драма театрида тантанали тадбир бўлиб ўтяпти. Унда қатнашаётган QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, Матбуот ва ОАВ ходимлари куни тантанали маросимида илк бор Бош вазир Абдулла Арипов ҳам иштирок этмоқда.
Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини йўллади.
Тадбирда ушбу табрикни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, давлат раҳбарининг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги”ги фармони билан бир гуруҳ ОАВ вакиллари фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Тадбирда ана шу мукофотлар ўз эгаларига топширилиши кутилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August