Мартинеллини Саудия жамоасига ўтишга яқин – Романо

Sport

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Габриэл Мартинеллини трансфер қилишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Романонинг сўзларига кўра, клублар трансфер шартлари бўйича деярли келишувга эришган. Саудия Арабистони гранди бразилиялик футболчи учун тахминан 50–55 миллион фунт стерлинг (58–64 миллион евро) таклиф қилмоқда. “Арсенал” ушбу таклифни қабул қилиши мумкин.

Шунингдек, футболчининг ўзига ҳам шартнома таклифи юборилган. “Ал-Ҳилол” трансферни яқин кунларда якунлашга умид қилмоқда.

Бразилиялик футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди.

Маълумот учун, Мартинелли ўтган мавсумда Мартинелли барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 4 та учрашувда 1 та гол урди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends