Мандат эълон қилинди. Натижани қандай текшириш мумкин?

Local

image

2025-2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди. 

Танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.

1. my.uzbmb.uz сайти орқали:

my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали:

mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3. Тест натижалари қайдномаси орқали.

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025-2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг якуний натижалари (мандат) жорий йилнинг 15 август ёки 16 август куни эълон қилиниши ҳақида хабар берган эдик.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends