“Манчестер Юнайтед” Томас учун 50 миллион евро тўлашга тайёр
Sport
−
22 May 2019 2905 1 minute
“Атлетико” ярим ҳимоячиси Томас Партей “Қизил иблислар” сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Footbal Ghana хабар тарқатди.
Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” клуби 25 ёшли ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаши мумкин. Футболчининг агентлари “МЮ” вакиллари билан музокаралар олиб борган.
“Атлетико” ярим ҳимоячиси ёзда “Манкунианликлар”ни эркин футболчи сифатида тарк этадиган Андер Эррерага муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.
Маълумот учун, Ганалик футболчи ушбу мавсумда “Атлетико” таркибида 32 бор асосий таркибда майдонга тушган ва 3 голга муаллифлик қилган.
Live
All