“Манчестер Юнайтед” Де Хеани “Реал”га сотишга рози

Sport

image

Мадриднинг "Реал" клуби Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси дарвозабони Давид Де Хеани сотиб олиш ниятидан воз кечмаяпти. Хабар қилинишича, "қизил иблислар" Де Хеани сотишга рози бўлган. Манчестерликлар дарвозабоннинг трансфер нархини 70 миллион фунт стерлинг, дея баҳоламоқда. 

Маълумот ўрнида, Де Хеа 2011 йили "Манчестер Юнайтед" клубига "Атлетико Мадрид" жамоасидан кўчиб ўтганди. Ўшанда, инглизлар дарвозабоннинг трансфери учун 18 миллион евронинг баҳридан кечган эди. Испаниялик дарвозабон шу кунга қадар "қизил иблислар" таркибида марча мусобақаларда 303 учрашувда майдонга тушган.


Rate Count

106

Rating

3

Rate this article

Share with your friends