“Манчестер Сити” ва “Барселона” ўзаро футболчи алмашмоқчи

Sport

image

Англиянинг “Манчестер Сити” ва Испаниянинг “Барселона” клублари юқори даражадаги келишувни амалга оширишлари мумкин. “Fourfourtwo” портали тарқатган хабарга кўра, “кўк-анорранглилар” “шаҳарликлар” вингери Раҳим Стерлингни ўз сафига қўшиб олиш бўйича ишларни бошлаган, бироқ испан клубининг футболчини сотиб олишга қурби етмайди.

Шу сабаб, инглиз клуби Стерлингни “Барса” футболчиларидан бирига алмаштириш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, “Сити” нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки Де Йонгга қизиқиш билдирмоқда. Агар каталонияликлар алмашинувга рози бўлишса, Манчестер клуби раҳбарияти Раҳим Стерлинг ва яна қўшимча 20 миллион евро тўлашга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Хави Эрнандес “кўк-анорранглилар” бош мураббийи лавозимига тайинланди. Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассиснинг шахсан ўзи Стерлинг билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда.

Жамшидбек Маҳмудов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

17

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends