Малидаги портлашда 9 киши ҳалок бўлди

World

image

Мали марказидаги Севарэ шаҳрида содир бўлган портлашда камида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

"Портлаш маҳалладаги 20 га яқин уйни вайрон қилди. Жами тўққиз киши ҳалок бўлди ва 60 нафарга яқин шахс яраланди, уларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари", дейди портлаш содир бўлган ҳудуд губернатори матбуот котиби Якуба Маига.

Қайд этилишича, уч марта портлаш юз берган.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган суратларда портлаш оқибатида вайрон бўлган ёқилғи қуйиш шохобчаси ва бир қанча бинолар, шунингдек, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатилаётгани акс этган.

Ҳужум Малининг муваққат президенти аппарати раҳбари ва яна уч киши пистирмада ўлдирилганидан икки кун ўтиб содир бўлган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic