Мактабларда қишки таътил қачондан бошланиши айтилди

Local

image

Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун давом этади ва III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 26 декабридан 2023 йил 9 январига қадар этиб белгиланди. 


Tags

Rate Count

1477

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends