“Makro” супермаркети ёниб кетди

Local

image

Бугун, 16 май куни Тошкент вилоятидаги “Makro” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Бугун соат 4:00 да Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчасида жойлашган “Дарвоза Савдо” МЧЖга қарашли “Makro” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин натижасида мажмуанинг 750 кв метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ёнғин оқибатида мажмуанинг 1-қаватидаги 30 кв метр майдонда савдо растаси ва 3 дона музлатгич ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби мажмуадаги музлатгичнинг электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Rate Count

585

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic