Макгрегорнинг навбатдаги жанги қачон ўтиши маълум бўлди
Sport
−
24 January 2020 19157 1 minute
UFC’нинг собиқ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор кейинги жанги жорий йилнинг ёзига қадар ўтказади. Бу ҳақда унинг менежери Оди Аттар маълум қилмоқда.
Аммо ирландиялик жангчининг бу сафарги рақиби ким бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Конорнинг мураббийи Жон Кавана “Yahoo Sports”га берган интервьюсида ҳам бу ҳақида гапирмаган.
“Шуни айтишим мумкин-ки, Конор ёзгача, албатта, жанг ўтказади. Агар шундай қилмаса, мен жуда ҳайрон қолардим”, деган у суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ўзининг сўнгги жангини Дональд Серроне билан ўтказган ва рақибини 40 сониядаёқ нокаутга учратган эди.
Сарвар Анвар ўғли
Live
All