Магистратурага кириш имтиҳонлари муддати аниқ бўлди

Local

image

Кўпдан бери очиқ қолаётган саволга жавоб берилди. Ўзбекистонда магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилиши маълум қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорига қабул қилинган.

Унга кўра, 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади. 

Имтиҳонлар тест синови компьютер орқали онлайн олинади.


Rate Count

220

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends