Madad Invest Bank асосчиси халқаро қидирувга берилди

Crime

image

Фарғоналик тадбиркор, Madad Invest Bank’нинг собиқ йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси Муминжон Йўлдошев Ўзбекистон сўровига асосан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақдаги эълон Интерпол сайтида пайдо бўлди.

Қайд этилишича, тадбиркор Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.

Интерпол маълумотларига кўра, Йўлдошев 1976 йил 18 февраль куни Фарғона вилоятида туғилган. Унинг бўйи 1,75 метр, вазни 95 килограмм, кўзлари мовий экани қайд этилган.

Муминжон Йўлдошев қурилиш ва тўқимачилик соҳаларидаги қатор бизнесларга эгалик қилган. У Madad Invest Bank’да йирик акциядор бўлиш билан бирга, банк кузатув кенгашига ҳам раҳбарлик қилган.

Маълумот учун, Интерполнинг қизил билдиришномаси шахсни халқаро миқёсда аниқлаш ва ҳибсга олиш мақсадида давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбориладиган сўров ҳисобланади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends