Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди

Local

image

Фурқат Сидиқхўжаевич Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу лавозимда иш бошлаган Фурқат Маҳмудхўжаев узоқ йиллар давомида давлат ва жамият бошқаруви тизимида фаолият юритиб келган.

У 1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент давлат техника университетини тугатган. 

Кўп йиллар давомида Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган. 2019 йил февраль ойидан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари – матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган. 


Tags

Rate Count

386

Rating

3

Rate this article

Share with your friends