Луксембург Ташқи ва Европа ишлари вазири Ўзбекистонга келяпти

World

image

Жорий йилнинг 6 март куни Луксембург Буюк Герцоглигининг Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Ташрифда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилади ва томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади. 

Ташриф доирасида Ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу хусусан Луксембургнинг “Cарголух” авиакомпанияси томонидан 2020 йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун “Навоий” транспорт марказидан фойдаланиш режалари билан боғлиқдир.
 


Rate Count

3

Rating

3.7

Rate this article

Share with your friends

News on the topic