Лукашенко ақлдан оздими? Ўзбекистон унинг гапидан қандай дарс чиқариши керак?

Interviews

Reklama
0:00

Маълумки, кеча, 10 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжумани бўлиб ўтди. Унда Беларусни 28 йилдан буён бошқариб келаётган ва намойишларни қурол билан бостирган Александр Лукашенко Қозоғистондаги воқеалардан аввал Ўзбекистон сабоқ чиқариши кераклиги, бу сабоқлар олинмаса, ўзидаги маълумотларга кўра, уларнинг (экстремистлар – таҳр.) диққати Ўзбекистонга қаратилишини айтди. Анча кексайиб қолган Беларусь раҳбарининг ушбу гапи Ўзбекистонда нафақат сиёсатшунослар, балки жамоатчилик, оддий одамларнинг ҳам ғашига тегди.

Хўш, Лукашенко айтганидек, Ўзбекистон Қозоғистондаги воқеалардан дарс чиқариши керак бўлса, бу қандай дарс? QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов ана шулар ҳақида таниқли журналист ва публицист Карим Бахриев билан мулоқот қилди. 

Ўзбекистон ҳарбий блокларга аъзо бўлмасликка ваъда берган ва бу ваъдасининг устидан чиқиб келмоқда. Бу ҳақда гапираркан, Карим Бахриев Лукашенконинг гапларига шундай жавоб қилади: 

“Унинг гапи енгил, вазни йўқ”. 

Шунингдек, журналист Лукашенконинг бир неча муддатдан баён давлат раҳбари лавозимида қолаётгани, ҳатто, унга қарши намойишлар бўлганига қарамай, ҳукмронлик қилиб келаётганини танқидга оларкан, “Лукашенконинг ўз давлатида қонунийлиги шубҳа остида турибди”, дейди. 

Журналист Карим Бахриев билан суҳбатни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Rate Count

391

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic